Унга қўра, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги «Давлат активларини бошқариш маркази» давлат унитар корхонасига Ўзбекистон номидан Ўзбекистоннинг чет элдаги ва суд қарорлари билан ҳамда ихтиёрий равишда давлатга ўтказилган мулкларига нисбатан мулк ҳуқуқи эгалигини амалга ошириш ваколати берилди.
✳️ Марказ:
🔸 Ўзбекистоннинг хориждаги муассасаларига мулкни фойдаланишга бепул асосда вақтинча бериш;
🔸 мулкларни белгиланган тартибда ижарага ёки ишончли бошқарувга бериш;
🔸хорижда банк ҳисоб рақамлари очиш;
🔸мулкни бошқаришни таъминлаш учун тўғридан-тўғри шартномалар асосида аудит, адвокатлик, консалтинг фирмалар, суғурта компаниялари ва бошқа хизматларни кўрсатувчи ташкилотларни жалб қилиш ҳуқуқларига эга.